"Уфа" бош мураббийи: Ўрунов билан гаплашиб олишим керак

"Уфа" бош мураббийи Рашид Раҳимов Россия Премьер-лигаси 20-тури доирасида "Химки" жамоасидан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ҳамюртимиз Остон Ўруновнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Остон - индивидуал жиҳатдан кучли футболчи. У ҳали бизнинг ўйин услубимизни тушунмаяпти. Ўрунов бугун жамоа учун эмас, ўзи учун ҳаракат қилди ва бу мутлақо нормал ҳолат.

У билан гаплашиб олишимиз зарур. Агар, у 90 дақиқа давомида ўз вазифасини яхши бажарса, майдонга тушади", - деди Раҳимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!