УФА ОМКнинг янги футболчиси Бахтиёр Қосимовга ўйнашга рухсат бермади

2023-йил 15-сентябр куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ОКМК футбол клубининг футболчи Бахтиёр Қосимовни клуб таркибида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш масаласи ўрин олди. Унга кўра, Қатар давлатининг “Ал-Хор” футбол жамоасида фаолият кўрсатган Бахтиёр Қосимовни трансфер ойнаси вақтидан ташқари бўлган даврда рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам бериш сўралган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламентининг 6-моддаси, 6.1-бандида футболчи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан йилига икки марта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган даврлардан бирида рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, ушбу қоидадан истисно тариқасида рўйхатдан ўтказиш даври якунлангунга қадар шартнома муддати тугаган ёки шартномаси узрли сабаб бўйича тугаган профессионал футболчи ушбу рўйхатдан ўтказиш давридан ташқари рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, ассоциация бундай профессионал футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тегишли мусобақанинг спорт яхлитлигига етарлича диққат-эътибор қаратиш шартида рухсат берилиши белгиланган.

Бунда, рўйхатдан ўтказиш давридан ташқари рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, ассоциация бундай профессионал футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тегишли мусобақанинг спорт яхлитлигига етарлича диққат-эътибор қаратиш шартида рухсат берилиши обектив омил сифатида қайд этилган.

Ҳозирда Суперлига мусобақасининг 19-тур ўйинлари арафасида турилгани, мусобақа якунига қадар 8 тур қолганлиги, жамоалар ўртасида юқори ўринларни эгаллаш учун рақобат янада кучайгани, айнан ОКМК футбол клуби учун трансфер ойнасидан ташқари бўлган вақтда янги футболчини рўйхатдан ўтказиш бошқа футбол клубларининг манфаатига зид эканлиги, футбол клубларининг спорт натижаларига жиддий таъсир этиши ҳамда спорт яхлитлигини бузилишига олиб келади деган хулосага келинди.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламентининг 6-моддаси, 6.1-бандидан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси ОКМК футбол клуби томонидан футболчи Бахтиёр Қосимовни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларида иштирок этиш учун иккинчи давра давом этаётган, қолаверса чемпионат ва кубок баҳслари ҳал қилувчи паллага кирган даврда рўйхатдан ўтказилиши спорт яхлитлигини бузилишига олиб келиши сабабли футбол клубининг бу борадаги мурожаатини қаноатлантиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!