Уларга қойил қолганман!
Жаҳон футболининг энг зўр дарвозабонларидан бўлган Жанлуижи Буффон журналистларга ўз фаолиятига доир маълумотларни гапириб беришни хуш кўради.
Тажрибали дарвозабон ўзи билан бир жамоада ўйнаган энг зўр футболчилар кимлигини маълум қилди.
- Тюрам, Неймар, Мбаппе, Криштиану Роналду, Златан Иброҳимович. Мен асосан ҳужумчилар номини тилга олдим. Чунки улар кўп гол ургани учун ҳам мухлислар эътиборида туради, - деди Буффон.
44 ёшли Буффон ҳали фаолиятини якунламоқчи эмас. Ҳозир “Парма” дарвозасини қўриқлаётган посбон ҳали яна бир неча мавсум майдон қолишини таъкидлаган.
Фикрлар