Улуғбек Собиров эртага рингга кўтарилади
Ads

Филиппиннинг Жанубий Котабато вилоятида эртага, 9 сентябрь куни профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Унда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Улуғбек Собиров (7-0-0) мезбон боксчи Султан Дондонга (20-23-3) қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун Улуғбек Собиров сўнгги жангини 11 август куни таиландлик Терават Йохангохга қарши ўтказиб, нокаутга учратган эди.