Умар Кремлёв: Халқаро олимпия қўмитасини бир гуруҳ ҳаромхўрлар қўлга олишган

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбариятини танқид қилди.

“Бизда ХОҚ билан ҳеч қандай зиддият йўқ, Олимпия ўйинлари оиласи билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки, уни бир гуруҳ ҳаромхўрлар қўлга олишган, мамлакатлар уйғониши керак, чунки ХОҚ раҳбарлари уларни талашяпти. Спортчилар катта маблағ инвестиция қилади, Олимпиадага боради ва ҳеч нарса олмайди. Раҳбарият эса пулни ўзи учун олади: беш юлдузли меҳмонхоналар, парвозлар, энг қиммат ресторанлар. Томас Бахнинг аввал ва ҳозир қанча пули борлигини қаранг, бу пуллар қаерга кетаётганини тушунасиз”, - деди Кремлёв “Чемпионат” мухбири Александр Эршов билан суҳбатда.

Бундан аввалроқ, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) аъзо бўлган миллий федерациялар спортчиларига 2028 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этишни тақиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!