
Унаи Эмери: "Энрике буни "Барселона"да ҳам, ўзи ишлаган бошқа клубларда ҳам исботлаган"
Бугун тунда Европа Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида "Астон Вилла" клуби сафарда Франциянинг ПСЖ жамоаси билан куч синашади. Мазкур ўйин олдидан Унаи Эмери рақиб мураббийи Луис Энрике ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Энрике ҳозир дунёнинг энг яхши футбол мутахассисларидан бири. У буни "Барселона"да ҳам, ўзи ишлаган бошқа клубларда ҳам исботлаган. Унга қарши ўйинларда тактик жиҳатдан ҳимояланиш ва ўз услубингни қўллаш жуда қийин. Луи ўз ишида жуда талабчан. Ушбу қарама-қаршиликдан завқланаман. Умид қиламанки, ажойиб учрашув бўлади", - дея Эмерининг сўзларини келтиради "RMC Sport" нашри.
Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Фикрлар