Уругвай U-20 термаси ўртоқлик ўйинида Ўзбекистонни мағлуб этди

Ўртоқлик ўйини доирасида бўлиб ўтган Уругвай ва Ўзбекистон U-20 терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда мезбон жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Диаз пенальтидан гол уриб, учрашувда ҳисобни очди. Кейинроқ 90+4-дақиқада Дуарте ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Маълумот ўрнида, вакилларимиз 20 май санасида старт оладиган 20 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади. Унда термамиз "A" гуруҳидан жой олган бўлиб, Ароентина, Янги Зеландия ва Гватемала жамоалари билан куч синашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Zaur Axmed
14/05/2023 09:08
O'yinni kim ko'rdi?