Ушбу йилда Bellator яна битта вазнда Гран-Прига старт беради!

  • 13 январь, 15:02
  • 0
  • MMA

Bellator президенти Скотт Кокер расман 2023-йилда енгил вазнда (-70 кг) навбатдаги Гран-При бўлиб ўтишини маълум қилди!

Bellator Grand Prix 1

Унга кўра яна анъанавий тарзда битта вазннинг энг зўр саккиз нафар жангчилари ўзаро плэй-офф босқичлари тарзида жанг қилади. Демак, айнан қайси жангчилар ушбу Гран-Пида жанг қилишини айтиб ўтамиз:

 - Усман Нурмагомедов (Россия);
 - Патрики Фрейре (Бразилия);

 - ЭйДжей МакКи (АҚШ);

 - Бенсон Хендерсон (АҚШ);

 - Сидни Аутлоу (АҚШ);

 - Мансур Барнауи (Франция);

 - Тофиқ Мусаев (Озарбайжон);

 - Александр Шаблий (Россия).

Шу куннинг ўзидаёқ турнир саватчаси ва ким кимга қарши октагонга кўтарилиши аниқ бўлди. 

FmRFNtPXgAAAEBv

Bellator'нинг енгил вазндаги Гран-Приси саватчаси

Усман Нурмагомедов - Бенсон Хендерсон (10-март, Bellator 292: Nurmagomedov vs. Henderson турнири);

Тофиқ Мусаев - Александр Шаблий (10-март, Bellator 292: Nurmagomedov vs. Henderson турнири);

Сидни Аутлоу - Мансур Барнауи (12-май, Bellator Paris: Mousasi vs. Edwards турнири);

Патрики Фрейре - ЭйДжей МакКи (бўлиб ўтиш санаси эълон қилинмади).

Дарвоқе, Ўзбекистонлик мухлислар ушбу турнирларни тўлиқ ҳажмда ва эксклюзив тарзда транслаяция қилинадиган Setanta Sports платформаси орқали томоша қилишлари мумкин.

 - 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!