Усман Нурмагомедов – Александр Шаблий жанги якунланди

  • 8 сентябрь, 10:38
  • 0
  • MMA
Американинг Сан-Диего шаҳрида "Bellator Champions Series 4" турнири бўлиб ўтди. Унинг асосий тўқнашувида Усман Нурмагомедов ва Александр Шаблий ўзаро жанг қилди. Тўлиқ 5 раунд давом этган баҳсда Усман Нурмагомедов ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (50-45, 49-46, 49-46) ғалаба қозонди ва шу тариқа, енгил вазндаги Bellator чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Жангдан сўнг, Усман мазкур ғалабани Абдулманап Нурмагомедовга бағишлаганини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!