Усмон Дембеле бир қарорга келди
Франциялик ҳужумчи Усмон Дембеле келажаги борасида бир қарорга келди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, футболчи тез орада "Барселона" билан шартнома имзолайди.
25 ёшли француз билан келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, у маошини камайтиришга рози бўлган. Маълумотларга кўра, форвард шартнома имзолаш учун аллақачон Каталонияга учиб кетган.
Дембеле 2017 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етган бўлиб, футболчи ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турибди. Усмон ўтган мавсум “Барса”нинг барча мусобақалар доирасидаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 13 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар