Усмон Тошев: Уммон терма жамоаси тезкор қарши ҳужумга ўтади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги дастлабки учрашувини 9 январь куни Уммонга қарши ўтказишидан хабардорсиз. Энди барча эътибор биринчи турга қаратилиши шубҳасиз.

Хабарингиз бўлса, улар яқинда ён қўшнимиз Тожикистон терма жамоаси билан иккита назорат учрашувини ўтказиб, ҳар иккисида ҳам уммонликлар ғалаба қозонишди. Уммоннинг рақиб сифатида Тожикистонни танлагани ҳам бежиз эмас. Чунки Ўзбекистон ва Тожикистон футболи бир-бирига яқин. Тожикистон терма жамоасини эса ҳамюртимиз Усмон Тошев бошқаришга киришди ва Уммонга қарши беллашувларда айнан Усмон Қудратович бош мураббий сифатида тожикларни майдонга бошлаб тушди. Бундан фойдаланган ҳолда Тошев билан Уммон терма жамоаси ҳақида гаплашдик ва суҳбат давомида терма жамоамиз ҳақида ҳам гап борди.

- Сизнингча, Уммон терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари нимада?

- Кучли томони, улар тезкорлик билан ҳужумларга ўтишади. Масалан, бизнинг дарвозамизга урилган гол ҳам тезкор ҳужум оқибатида амалга оширилди. Ўшанда биз бурчакдан тўпни ўйинга киритгандик. Аммо уларнинг дарвозабони тўпни эгаллаб дарҳол жамоасининг ҳужумини бошлаб берди ва гол уришди. Биз эса бунга ҳали тайёр эмасдик. Ўйин давомида ҳам уларнинг ҳаракатлари тезкор. Хўш, Уммоннинг заиф томони нимада? Менимча, терма жамоамиз уларга босим ўтказса эсанкираб қолишади. Чунки улар шундоқ ҳам Ўзбекистоннинг кучли рақиб эканлинини билишади. Шунга мос равишда бизникилар янада кўпроқ босим ўтказишса улар нима қилишини билмай қолишади. Албатта, бу шахсий фикрларим. Барибир уммонликларнинг Ўзбекистон терма жамоаси олдида озгина ҳаяжонлари бор. Бунинг устига бу Осиё Кубогидаги биринчи учрашув саналади. Ўйлайманки, вакилларимизда ташаббус ва имконият катта.

Усмон Тошев билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!