"Валенсия" ПСЖ кўзлаётган футболчи учун курашга қўшилди
“Милан” ярим ҳимоячиси Лукас Пакета учун яна бир даъвогар пайдо бўлди.
Италия ОАВ тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” 22 ёшли бразилиялик футболчи учун ПСЖ билан рақобатлашишга тайёр. Ўз навбатида “россонерилар” унинг трансферини 30-35 млн еврога баҳолашмоқда.
Маълумот учун, Пакета жорий мавсум “Милан” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар