Вальверде: Кучли таркибга эга бўлишни истайман

Испания Суперкубогининг илк ўйинида “Реал”га 1:3 ҳисобида имконият бой берилганидан сўнг, “Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде матбуот анжуманида таркибни кучайтириш лозимлигини  айтиб ўтди.

“Бизнинг жамоа – “Барселона”. Шундай экан, таркибимиз кучли бўлишини истаймиз. Бу борада бошқа жамоалар сингари 31 августга қадар вақтимиз бор. Трансфер ойнаси очиқ. Бугунги мағлубиятга қарамасдан, мен ҳозирги таркибнинг аҳволини баҳолай олмади. Бироқ ўзгариш албатта бўлади.

Таркибимиз янада кучли бўлишини истаймиз”, – деб айтиб ўтди каталонияликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!