"Вальядолид" - "Барселона": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 80'

    Оскар Плано ўрнига Рубио майдонга тушди.

  • 78'

    Хорди Алба ҳакамга нисбатан эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

  • 78'

    Уотер-брек.

  • 74'

    Хуниор Фирпо Бускетс ўрнига майдонга тушди.

  • 68'

    Начонинг бош билан берган зарбасини Тер Штеген ушлаб олди.

  • 65'

    Кике Перезга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 63'

    Мессининг жарима зарбасини Хорди Масип қайтаришга эришди.

  • 60'

    Тер Штеген дастлабки сейвини амалга оширди. Зарба муаллифи Унал.

  • 58'

    Кикенинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 52'

    Энес Уналнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Тер Штегенга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

  • 49'

    Рики Пуч иккинчи таймдаги дастлабки зарбани йўллади. Тўп тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 46'

    Суарес ҳам Гризманн ўрнига майдонга ташланди.

  • 46'

    Рубин Алкарас ўрнига Энес Унал майдонга тушди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга нақд 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Рубен Алкарас огоҳлантирилди.

  • 43'

    Мессининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 40'

    Лангле рақиб ҳужумини майдон марказида тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

  • 38'

    "Вальядолид" футболчиси Тер Штеген билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, энг сўнгги паллада йиқилиб тушди.

  • 32'

    Уотер-брек

  • 30'

    Рики Пуч Гризманнга яна бўш дарвозага зарба бериш мумкин бўлган узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 24'

    Камеро ўрнига Начо Мартинес майдонга тушди.

  • 22'

    Гвардиоланинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 19'

    Бу каби қулай имкониятдан фақат Гризманн гол ура олмаслиги мумкин. У бўш қолган дарвозани ишғол қила билмади.

  • 15'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мессидан пас Видалдан гол.

  • 8'

    "Барселона"нинг хавфли ҳужумидан сўнг Видаль зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!