Ван Дейк Мессининг зўрлигини тан олди

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Барселона" форварди Лионель Мессига қарши ўйнаш чиндан ҳам қийин эканлигини тан олди.

“Фаолиятим давомида бир нечта кучли ҳужумчиларга қарши ўйнашимга тўғри келган. Улар орасида Лионель Мессига қарши ўйнаш эҳтимол энг қийини бўлгандир. Премьер-лигада эса Серхио Агуэрони шундай рақиб, деб айтган бўлардим”, - дейди голландиялик футболчи.

Ёдингизда бўлса, ўтган мавсум Чемпионлар лигаси ярим финалида “Барселона” ва “Ливерпуль” ўзаро тўқнаш келган эди. Жамоаларнинг “Камп Ноу”даги дастлабки ўйинида “кўк-анор ранглилар” 3:0 ҳисобида зафар қучишган ва шу ўйинда Месси дубль қайд этган эди. Аммо, “Энфилд”да ўтган жавоб баҳсида 4:0 ҳисобида зафар қучган “Ливерпуль” якунда финалга йўл олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!