Варан: "Бунақа баҳслар жамоадан ташқарида содир бўлади"

Рафаель Варан ўз жамоадоши Криштиану Роналдуни афсона, деб ҳисоблайди. 

"Бунақа баҳслар фақат жамоадан ташқарида бўлади. (унинг прессинг қила олмаслиги ҳақида) Биз уни ўз ишининг устаси, деб биламиз ва у жуда машҳур. Биламизки, кўпчилик унинг ўйини ва МЮнинг савияси ҳақида кўп гапиради. Буларга кўп ҳам эътибор беравериш керак эмас. 

Криштиану ҳақиқий спортчи. У афсона ва ҳар доим жамоага ёрдам беради. У билан бирга ўйнаш жуда ёқимли", - деди "қизил иблислар" ҳимоячиси. 

Қайд этиш лозим, бу икки футболчи "Реал" таркибида ҳам бирга тўп тепган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!