Варди Европанинг энг кучли ҳужумчиларидан бири

“Лестер” бош мураббийи Брендан Рожерс жамоа ҳужумчиси Жейми Варди ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Футболчига доимо унга ишонч билдираётганингизни тушунтира олишингиз лозим. Варди мени ҳар доим ҳайратда қолдирадиган ҳужумчи. Агар у муваффақиятли ўйин кўрсатса, Европада у каби кучли ҳужумчилар жуда кам.

У дарвоза сари бораётганда, голдан бошқа нарсани ўйламайсиз. У футболдаги айнан мен истаган нарсага тўлиқ мос келади. Унда характер бор. Менинг орзуйимдаги футболчи ҳам худди шундай кучли руҳиятга эга. Биз Европанинг энг кучли ҳужумчиларидан бирининг хизматларидан тўлиқ фойдаланишимиз лозим”, - деди Рожерс.

33 ёшли Варди жорий мавсум АПЛда жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!