
Васкес трансфери олдидан Хаби Алонсодан маслаҳат олди
Лукас Васкеснинг деярли бутун профессионал фаолияти "Реал Мадрид"да кечди. Фаолиятини "Кастилья"да бошлаган ҳимоячи жорий йилнинг июль ойида "қироллик клуби"ни Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби сифатида тарк этди.
Матбуот Васкесни Серия А клубларидан бирига ўтиши ҳақида ёзди, "Бешиктош" ҳам унга қизиқиш билдирган эди, бироқ испанияликнинг фаолиятида кутилмаган бурилиш ясалди: Лукас "Байер" билан икки йиллик шартнома имзолади.
Леверкузенда у 21-рақамда ҳаракат қилади.
Албатта, Лукас бу ёз Леверкузендан Мадридга кўчиб ўтган Хаби Алонсо билан ўз трансферини муҳокама қилишга улгурди:
- Ҳа, трансфердан олдин Хаби билан суҳбатлашдим. У менга клуб ва жамоа ҳақида, "Байер"ни ўзига хос барча жиҳатлари тўғрисида кўп маълумот берди. Бу ерда эканлигимдан жуда мамнунман, Хабига эса ёрдами учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кўп йиллик жамоадошим Дани Карвахал ҳам клуб ҳақида кўп ижобий фикрлар айтди, - деди Васкес.
Фикрлар