Вазиятга Франция президенти аралашмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени клуб билан янги шартнома тузишга кўндиришга сиёсатчилар қўшилди.
El Mundo нашрининг ёзишича, Франция президенти Эммануэль Макрон ва собиқ давлат раҳбари Николя Саркози 23 ёшли футболчини Париж клуби билан шартномани узайтиришга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, юлдуз ҳужумчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади. "Реал" эса уни эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олишга тайёр.
Жорий мавсумда Мбаппе ПСЖ сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар