Вернер "Ливерпуль"га ўтиши мумкин эди

"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернерда "Ливерпуль"га ўтиш имконияти бўлган. Бироқ у Лондон клубини танлашга қарор қилган. 

"Ҳа, менда "Ливерпуль" варианти ҳам бор эди. Бу ёмон танлов бўлмасди. Аммо мен "Челси"ни танладим ва чемпионлар лигасида ғолиб бўлдим. Ўйлашимча, мен тўғри қарор чиқарганман.  

Клопп дунёдаги энг кучли мураббийлардан бири. Уни барча немислар яхши кўради. Чунки унинг кўриниши кулгили (кулади). 

Германияликлар Клопп ва Томас Мюллерга ўхшаган инсонларни ёқтиришади. Сабаби, бу тоифадаги одамлар самимий ва ростгўй бўлади", - деди германиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!