Верратти ПСЖ билан бешинчи марта келишувни узайтиради
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоа билан янги шартномани имзолашга яқин турибди.

Le Parisien нашрининг хабар берашича, парижликлар янги келишувга биноан италиялик футболчининг маошини ойига 810 мингдан 1 миллион еврога оширади.

Эслатиб ўтамиз, Верратти амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган. Янги шартнома Верратти учун 2012 йилдан бери бешинчиси бўлади. Ўша йили у ПСЖ сафига келиб қўшилган. Ёзда Верратти агентини ўзгартириб, машҳур Мино Райола билан ҳамкорликни бошлади.