Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби раҳбарияти тез орада жамоа бош мураббийи Славен Билични истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” жамоага Дэвид Мойесни таклиф қилишмоқчи. Уларнинг фикрича айнан ҳозир мураббий алмаштириш учун энг қулай пайт. Боиси, янги мураббий орада кутиб турган ФИФА кунларидан фойдаланиб жамоани кейинги турда “Уотфорд”га қарши тайёрлаш учун етарли вақтга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Вест Хэм” кеча АПЛнинг 11-турида ўз майдонида “Ливерпул”га 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ушбу мағлубиятдан сўнг лондонликлар 9 очко билан 17-ўринда қолишди.

Маълумот учун, Дэвид Мойес ўтган мавсум “Сандерленд”ни бошқарган ва жамоа якунда Чемпионшипга равона бўлган эди.