“Вест Хэм” ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Ads

Англиянинг “Вест Хэм Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Уинстон Рид “болғачилар” билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Унга кўра, янги зеландиялик футболчи “Вест Хэм” сафида 2023 йилга қадар тўп суради.

Маълумот учун, Рид 2010 йил Даниянинг “Митьюлланд” жамоаси сафидан келиб қўшилган ва 7 йилдан буён лондонликлар сафида тўп суриб келмоқда. Рид АПЛда ҳозирга қадар роса 150 та баҳсда майдонга тушганини қўшимча қилиш жоиз.