Вьетнамдаги боксчиларимиз вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Эртага жанг!

  • 16 апрель, 2021, 11:05
  • 0
  • Бокс

Эртага Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Мазкур кечада Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қиладиган икки ҳамюртимиз Абдулазиз Нажмиддинов (6-0, 6 КО) ҳамда Равшанбек Шерматов (5-1, 2 КО) ҳам рингга кўтарилади. 

Нажмиддиновга мезбонлар вакили, профессионал боксда дебют жангини ўтказадиган Трен Нгуен рақиблик қилса, Шерматов ҳам вьетнамлик Буи Сан Сони синовдан ўтказади. Буи Сан ҳам ўзининг дебют жангида рингга кўтарилади.

Бугун ушбу жанг аввалида вазн ўлчаш маросими ўтказилди. Унда юртдошларимиз белгиланган вазн меъёрини бажара олдилар. Шу ўринда ҳар икки вакилимизга эртанги жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

шер1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!