Виктор Карпенко: Сен урмасанг, сенга уришади

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Насаф” (1:4) учрашувидан кейин мезбонлар устози Виктор Карпенко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашув қийин ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. “Насаф”да ижрочилик маҳорати биздан кўра яхшироқ бўлди. Вазиятларни якунлаш чоғида бизга шундай жиҳатлар етишмади. Баҳсда кучли жамоа ютди.

Биринчи бўлим режасига кўра, биз бўш худудлар очиб, улардан фойдаланишимиз керак эди. Иккинчи бўлим аввалида бизда яхши вазият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Сен урмасанг, сенга уришади. Учинчи голдан кейин олдинга ташландик, ҳудудларни очиб бердик. “Насаф”да тезкор футболчилар жуда кўп, улар бугун вазиятлардан фойдаланишди. Биз эса ўзимиз яратган вазиятларни йўққа чиқардик.

Имконият доимо бўлган ва бунинг учун қаттиқ ҳаракат қиламиз, ҳар бир учрашувга ютиш учун тушамиз. Агарда барчаси яхши кетса, юқори ўринлар учун кураша оламиз.

"Бунёдкор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ruziyev Mahmatqobil
24/05/2022 23:27
Zurga tan berishni bil sening Maxsudovdan nima farqing bor oq teri joyiga kuk teri