Виктор Кумиков: "Танаффусга қадар натижа биз учун яхши эди"

“Андижон” клуби “Навбаҳор” майдонида мезбон номи остида “Қизилқум”га қарши ўтказган ўйинида яна дуранг натижа қайд этди. Ушбу беллашувдан кейин андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков беллашув хусусида ўз фикрларини билдирди.  

- Биласизми, иккала бўлим бир-биридан фарқ қилди. Масалан, танаффусга қадар кўрсатган ўйинимизда футболчилар вазифани бажараётгандилар. Иккинчи бўлимда эса бундай бўлмади. Ҳолбуки, натижа биз учун яхши эди.

Бу ўйиндан кўп нарса кутгандик. Ғалаба қозониш учун тайёрлангандик. Голни ҳам стандартдан киритдик. Афсуски, кейин рақиб гол урган маҳалда мувозанатни йўқотдик. Ғалабани кўзлагандик. Аммо натижа ҳам ўйинга қараб бўлади. Айтдим-ку, биринчи таймда яхши ўйнадик ва ютаётгандик. Имкониятлар яратилдими, ундан, албатта, фойдаланиш керак. Ҳатто, яримта имконият бўлса ҳам уни голга айлантириш пайида бўлиш лозим.

Жамоамизга беларуслик легионерлар келган. Улар иссиқ ҳавода тўп тепишга кўникмаганлар. Бу футболчилар мослашиш жараёнида. Умуман олганда, “Андижон”га янги келган ўйинчилар кўникма ҳосил қилиш ҳаракатидалар. Бироқ улар ҳали тўлиқ тайёр эмаслар. Захирамизда ҳам ёшлар бор, - деди Кумиков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!