Виктория Азаренко иккинчи даврада қоқилди

Беларуслик теннисчи Виктория Азаренко "BNP Paribas Open - 2018" турнирининг иккинчи даврасида мағлубиятга учради.

У мусобақанинг учинчи даврасига чиқиш учун ўтган ўйинда америкалик Слоан Стивенсга қарши кортга чиқди ва 1:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Стивенс Индиан-Уэллсдаги мусобақанинг учинчи даврасида россиялик истеъдодли теннисчи Дарья Касаткинага қарши баҳслашадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!