
Винисиуснинг провокацион ҳаракатлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда
Ла Лиганинг иккинчи тури доирасида "Реал Мадрид" "Реал Овьедо"да билан тўқнаш келди.
Ҳужумчи Винисиус Жуниор иккинчи бўлимнинг ярмида майдонга тушди, аммо қисқа вақтда кўп иш қилишга улгурди: симуляция учун сариқ карточка олди, голли узатмани амалга оширди, ҳакам билан тортишиб қолди ва якунда ўзи ҳам гол урди.
Ҳозир ижтимоий тармоқларда Винисиус "Реал Овьедо" мухлисларига икки бармоғини кўрсатаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Кўриниб турибдики, бу провокация эди - бразилиялик, эҳтимол, келаси йили жамоа иккинчи дивизионга тушиб кетишини назарда тутган.
Таъкидлаш жоизки, Винисиус илгари ҳам рақиб жамоалар мухлисларига нисбатан мунтазам равишда провокацион ҳаракатлар амалга оширган.
Фикрлар