Вирц учун “Манчестер Сити”га рақобатчи топилди

  • 01 Mar 17:32
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” “Байер” футболчиси Флориан Вирц учун “Бавария” билан курашиши керак. 
 
Хабарингиз бор, манчестерликлар бир неча ойдан буён Флорианга катта қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, футболчини қўлга киритиш жараёни улар учун осон кечмаслиги мумкин. 

"Тhe Daily Mail” нашрининг ёзишича, Англия гранди футболчи учун "Бавария" билан ҳам рақобатлашишга мажбур бўлади. Манбага кўра, немисликлар раҳбари клубнинг бу ёзда "Байер" ярим ҳимоячисини қўлга киритиш нияти борлигини маълум қилди. 

АПЛ чемпионлари эса узоқ вақтдан бери футболчига қизиқиб келмоқда ва мавсум якунида уни қўлга киритиш бўйича етакчи номзодлардан бири ҳисобланади. Ҳаттоки, битим доирасида "Сити"нинг ёш иқтидорли футболчиси Жеймс Макати трансферга қўшиб берилиши мумкин. 
 
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ўйинчи жорий мавсум 36 та беллашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 140 миллион еврони ташкил этмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!