Владимир Андреев: Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш - барчасининг орзуси

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида “Локомотив”ни мағлуб этганидан кейин “Сурхон” жамоасининг вақтинчалик устози Владимир Андреев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалабаларга осонликча эришилмайди. Шу боисдан улар ёқимли бўлади. Умуман олганда ўйин оғир ўтди. Ўйин томонлама биз рақибга мағлуб бўлдик. Аммо йигитлар ўзларида куч топа олишди, мувозанатни тиклашди ва ҳисобда олдинга ҳам ўта олишди. Йигитлар ҳақли ғалабага лойиқ эдилар. Уларни табриклайман.

Ўзбекистон Кубогидаги барча жамоалар узоққа боришни ўйлайди. Бу совринни қўлга киритиш – клуб раҳбарлари, футболчилари, мураббийларининг орзуси. Аммо бунга лойиқ ҳам бўлиш керак.

Яна бир бор рақиб ушбу рақиб билан ўйнаймиз. Айта оламанки, навбатдаги ўйин бундан-да оғир ўтади", - деб Андреевнинг сўзларини келтириб ўтдм "Локомотив" расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murod Panjiev
04/08/2019 21:51
Канада молодец,сурхон гап йук,локоматив шарманда,Муминжонов мужик сурхонга омад
&
Surxon turon
05/08/2019 07:43
Муминжонов келияптими сурхонга
Murod Panjiev
05/08/2019 22:20
Ха