Владимир Кличко AIBAнинг махсус мукофоти билан тақдирланди
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг WBO, IBF, WBA камарлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA)нинг 70 йиллик юбилейида жаҳон спортида эришган ютуқлари учун “Бокс афсонаси” махсус мукофоти билан тақдирланди.

У билан бирга уч карра Олимпиада чемпиони кубалик Феликс Савон, франциялик Браим Аслум ва ҳиндистонлик Мэри Ком ҳам шу мукофотга лойиқ кўрилди.

AIBAнинг бокс афсоналари учун бериладиган соврини биринчилардан бўлиб олганим мен учун улкан шарафдир. Менинг АИБА билан сафарим 14 ёшлигимда бошланган эди ва шундан бери бокс мен учун кўплаб самимий таасуротларни бахшида этди. АИБАнинг фаолияти давомидаги энг улкан байрам дея қайд этса бўладиган, 70 йиллик байрами ҳамда дунё бўйлаб боксни ривожлантиришдаги эришган улкан натижалари билан қутлайман, – дейди Кличко.

Wladimir Kltschko & Hasanboy Dusmatov

Эслатиб ўтамиз, Владимир 1996 йил Атлантада ўтган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

У ўзининг навбатдаги жангини 29 апрель куни IBF ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуага қарши ўтказади.