Влахович "Вильярреал"га қарши ўйиндан норозилигини яшириб ўтирмади
"Ювентус" футболчиси Душан Влахович ЕЧЛ нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, ҳужумчи тезкор гол урганига қарамай, натижадан кўнгли тўлмаган.
"Менинг орзум "Ювентус"да амалга ошди. Чемпионлар лигасида гол уришга эришдим. Бироқ ғалаба қозона олмаганимиз менга маъқул келмади.
Биз ўйин олди кўплаб режалар ишлаб чиққан эдик. Лекин рақиб ҳам яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди.
Шахсан мен бу учрашувни аллақачон унутиб юбордим. Биз кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз лозим", - деди сербиялик форвард.
Фикрлар