Водий дербиси олдидан статистик рақамлар

25 сентябрь оқшомида 20-турнинг марказий ўйини “Бобур арена”да бўлиб ўтади. “Андижон” шу куни ўз майдонида, минглаб мухлислари кўз ўнгида қўшни вилоят – Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади.

Биринчи даврада Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган учрашувда жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйинда меҳмонлардан Бектемир Абдуманнонов ва Фарҳод Соҳибжонов ажойиб гол муаллифларига айланишганди. Фарғоналиклардан Билолхон Тошмирзаев ҳамда Жасур Жалолиддинов тўп киритишган.

Умумий ҳисобда бу жамоалар чемпионатда водий дербисида 50 маротаба тўқнашишган. “Андижон”да 10, “Нефтчи”да 33 ғалаба бор. Яна 7 та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати 45\97 “Нефтчи” фойдасига.

“Андижон” ушбу рақибини ўз уйида сўнгги бор 2016 йилги чемпионатда 2:1 ҳисобида мағлуб этган. 

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!