Волкановски: "Топурия билан жангни интиқлик билан кутмоқдаман!"
Ярим енгил вазнда UFC чемпиони австралиялик Александр Волкановски (25-3) енгил вазн камарига бўлган муваффақиятсиз уринишларидан кейин яна ўз дивизионига қайтди ва февраль ойида бўлиб ўтадиган грузиялик Илия Топурияга (13-0) қарши камар ҳимоя жанги ҳақида фикрларини баён қилди:
"Ҳа, дастлаб жанг январь ойига белгиланганди. Аммо, биз бу санани жуда ҳам эрта дея тахмин қилдик. Шу сабабдан, бир ойлик қўшимча танаффус барчаси учун идеал деган тўхтамга келдик. Қайтишни истайман, аммо, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлиши лозим.
Илия жуда бақувват болакай ва ҳар қандай жабҳада ажойиб имкониятга эга. Унинг услуби ҳар тарафлама ривожланган. Лекин, мен бу жангга тўлиқ тайёр бўлишим у учун қўрқинчли туш бўла олади. Топурия ёш, бақувват, ғалабага чанқоқ ва мағлубият нима эканлигини билмаган монстер. У ўзига ҳаддан зиёд ишонмоқда ва ўзим унга имкониятлар борасида тўғри дарс бериб қўйишдан мамнунман.
Қайтараман, у кучли бола ва очиқ жанг қилишни севади. Мен эса унга бошқача даражада қийин рақиб эканимни намойиш этаман. Балким, у менинг сўнггы жангимдан кейин ўзига янада ишониб юборган бўлиши мумкин. Мен интиқлик билан нима сабабдан ярим енгил вазн қироли эканимни яна бир бора исботлаш иштиёқидаман."
Эслатиб ўтамиз, Александр Волкановски ва Илия Торурия ўртасидаги жанг 17-февраль санасидаги UFC 298 турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар