“Вулверхэмтон” Шомуродов ўрнига АПЛ чемпионини сотиб олмоқчи

"Вулверхэмптон" "Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи учун курашга қўшилди. “Sky Sports” нашри хабарига кўра, "бўрилар" бельгиялик ҳужумчини бир йилга ижарага олмоқчи.

Олдинроқ инглиз клуби “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ римликлар ўзбекистонлик форвардни ижарага бермасликлари, агар тўлиқ трансфер борасида таклифлар бўлса музокара столига ўтиришини маълум қилган эди.

Кўринишидан “Вулверхэмтон” Шомуродов трансферидан воз кечган кўринади. Шу боис, улар ҳозирда бор эътиборини Батшуайига қаратган.

Эслатиб ўтамиз, Миши ўтган мавсумни Туркиянинг "Бешиктош" клубида ижарада ўтказган эди. Айни дамда ҳужумчи хизматларига яна бир инглиз клуби қизиқиш билдирмоқда - "Эвертон".

Батшуайи “Челси”га 2016 йилнинг ёзида Франциянинг “Марсель” клубидан келиб қўшилган эди. Футболчи ўзининг дебют мавсумидаёқ "Вест Бромвич"га қарши чемпионлик голини уриб, Премьер-лигада ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
04/08/2022 17:40
Шомуродовни узи билан богланадиган мард йукми