WSB. "Cuba Domadores" чемпион!

  • 28 сентябрь, 2018, 19:02
  • 0
  • Бокс

Ушбу шаҳарда яримпрофессионал боксчилар ўртасида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда "Astana Arlans" ва "Cuba Domadores" жамоалари бош соврин учун ўзаро баҳс олиб борди.

Дастлабки кунги жангларда кубаликлар умумий ҳисобда 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган эди.

Бугунги жангларда ҳам қўшниларимиз рақибга мағлуб бўлишди. Умумий ҳисоб - 7:3. 

-52 кг: Сакен Бибосинов - Хорхе Гриньян. Ҳакамлар қозоғистонлик боксчининг ғалабасини бир овоздан қайд этишди;

-60: Закир Сафиуллин - Лазаро Альварес.  Ҳакамлар кубалик боксчининг ғалабасини бир овоздан қайд этишди;

-69: Асланбек Шимбергенов - Рониэль Иглесиас. Ҳакамлар кубалик боксчининг ғалабасини бир овоздан қайд этишди;

-81: Бек Нурмаганбет - Хулио Ла Круз. Ҳакамлар кубалик боксчининг ғалабасини бир овоздан қайд этишди;

+91: Камшибек Кўнкабаев - Хосе Лардует. Ҳакамлар кубалик боксчининг ғалабасини бир овоздан қайд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!