Хаби Алонсо "Манчестер Сити" бош мураббийлигига номзодлар орасида
"The Telegraph" нашрининг хабарига кўра, "Реал" ва "Байер"нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо Хосеп Гвардиоланинг эҳтимолий ўринбосарлари рўйхатига киритилиши кутилмоқда. Манбада таъкидланишича, каталониялик мутахассис ёзда лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида ишонч ортиб бормоқда. Бироқ "Манчестер Сити"га яқин манбалар бу маълумотни рад этмоқда.
Қайд этилишича, қисқа рўйхатдан камида уч нафар мутахассис жой олади. Улар орасида Хаби Алонсо, Энцо Мареска ва Сеск Фабрегас бор. "Бавария"ни бошқараётган Венсан Компани бўйича эса мюнхенлик клубга яқин манбалар бельгиялик мутахассис ёзда Англияга қайтишга рози бўлишига ишонмаяпти.
Шунингдек, аввалроқ "Манчестер Сити" Роберто Де Дзербига ҳам қизиқиш билдирган эди. Аммо айни пайтда италиялик мураббий "Марсель"да муайян қийинчиликларга дуч келмоқда.
Фикрлар