
Хабиб Нурмагомедов Чемпионлар лигасида қайси клуб ғалаба қозонишини истамоқда?
Хабиб Нурмагомедов "ПСЖ"нинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишини истамоқда.
"Мен парижликлар тарафдориман. Кўпгина дўстларим мазкур клубда ишлайди. Шу жумладан эгаси Носер Ал-Хелайфи бу совринга лойиқ. У жамоага кўп пул, ҳиссиёт ва вақт сарфлади. Улар бу йил Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишини жуда хоҳлайман" - деди UFC собиқ чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси ярим финалида "ПСЖ" 1:0 ҳисобида "Арсенал"ни мағлуб этди. Меҳмонда қозонилган ушбу ғалаба парижликларнинг финалга чиқиши учун катта имконият яратди. Жавоб ўйини "Парк де Пренс"да Ўзбекистон вақти билан 7 майдан 8 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
Фикрлар