Хакими учун яна бир даъвогар топилди

Calciomercato нашри хабарига кўра, "Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакими фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Манба маълумотига кўра, айни дамда "Боруссия"да ижара асосида тўп сураётган футболчи учун "Ювентус" ёзда трансфер таклифини юборишга тайёр.

Олдинроқ, 21 ёшли футболчи учун туринликлардан ташқари "Бавария" ва "Челси" ҳам даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!