Халилова Мадинабону аёллар халқаро спорт устаси унвони талабини бажарди

Ўзбекистонлик шахматчи Халилова Мадинабону аёллар ўртасида халқаро спорт устаси (WIM) унвони учун белгиланган норматив талабларни муваффақиятли бажарди.

Мазкур натижа спортчининг сўнгги йиллардаги изчил меҳнати, юқори савиядаги мусобақалардаги барқарор иштироки ҳамда халқаро майдондаги муносиб ўйинлари самараси ҳисобланади. 

Сайтимиз номидан Халилова Мадинабонуни ушбу муҳим натижа билан самимий табриклаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда янада юксак зафарлар тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
24/02/2026 20:04
Barakalla.