Халқаро шахмат академиясига янги раҳбар тайинланди

Бугун Халқаро шахмат академиясида Спорт вазир ўринбосари Шахрилло Махмудов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Жумладан, Халқаро шахмат академияси директори лавозимига Комил Синдаров номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари йиғилиш давомида мамлакатимизда шахмат соҳасини янада ривожлантириш, 2026 йилда юртимизда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиядаси ўйинларига ҳар томонлама мукаммал тайёргарлик кўриш  масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун, бунгача Халқаро шахмат академиясига Одилжон Каримов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию