Хамес Мадридда қоладиган кўринади...

Мадриднинг "Атлетико" клуби колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригеснинг трансфери масаласида ҳамшаҳари "Реал" билан келишувга эришди. Бу ҳақда Esto Es Atleti нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 28 ёшли футболчи учун “қироллик клуби”га 50 млн евро тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хамеснинг трансфери масласида ПСЖ ва “Наполи” клублари ҳам музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Хамес Родригес сўнгги икки мавсумни ижара асосида Мюнхеннинг “Бавария” клубида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!