Хамес Родригес "Наполи"га ўтмаслиги мумкин

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг "Наполи"га ўтиши сўроқ остида қолмоқда.

“Музокаралардаги асосий муаммо бу – “Реал”. Биз бўш келмаймиз ва уларнинг талабларини бажармоқчи эмасмиз. Биз таркибни кучайтириш борасида ишлар олиб боряпмиз, футболчилар сотяпмиз ва сотиб оляпмиз. Лекин бу борада хато қилишни хоҳламаймиз”, - дейди "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” колумбиялик футболчини 42 млн евродан камига сотмоқчи эмас. “Наполи” эса бунча тўлашни хоҳламаяпти. Бироқ, маълумотларга кўра ПСЖ ҳам Хамесга қизиқиб қолган ва уни қўлга киритиш учун “Реал”га 42 млн евро тўлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!