Хави 3 ойдан буён майдонга тушмаётган Дембелени Мадриддаги учрашувда ўйнатмоқчи

  • 20 апрель, 2023, 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле 23 апрель куни "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Tecno

Sky Sports нашри хабарига кўра, "Барселона" бош мураббийи Хави Дембелени Ла Лиганинг 30-тур учрашувида асосий таркибга киритиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи жорий йилнинг 28 январь куни "Жирона"га қарши ўйинда сон суяги жароҳатлангани сабабли шу кунгача майдонга тушмади ва 13 та учрашувни ўтказиб юборди.

Жорий мавсумда Дембеле “Барса” сафида Ла Лигада жами 18 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!