Хави: Бу футболчи биз учун “янги Неймар”!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеленинг бразилиялик юлдуз Неймардан кам эмаслигини таъкидлади.

- Усмон ҳаммасидан мамнун, ўйиндан завқ оляпти ва жамоа учун ўта муҳим фигура. Дембеле ўйинни қуряпти, ғалабани таъминлаяпти, голли пас узатяпти ва ўзи ҳам тўп киритмоқда.

Мен уни кўп мақтамоқчи эмасман, лекин у маҳорат бобида Неймардан қолишмайди. Буни намоён қилиш  учун Усмон яна озгина зарбалар сонини ошириб, кўпроқ гол уришга ҳаракат  қилиши керак, - деди Хави.

Усмон Дембеле Чемпионлар лигасида “Виктория”га қарши учрашувда жамоадошларини икки бор голли пас билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!