Хави: Бу ҳужумчи рақибга қўрқув солади

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоасининг энг таниқли ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида фикр билдирди.

-Менинг ўйин фалсафам ўзгармайди. Лекин Роберт Левандовски кўп қиррали ўйинчи экани ва рақибларга қўрқув солишини алоҳида таъкидлашим керак. У рақибларнинг марказий ҳимоячиларга жуда кўп қийинчиликлар туғдиради.

Биз Левандовскининг ўрнини эгаллайдиган футболчи ҳам худди шу ишларни қилишини истаймиз, бироқ бу осон бўлмайди.  Левандовски сингари жаҳон миқёсидаги юлдузнинг ўрнини босиш жуда оғир, - деди Хави Эрнандес.

35 ёшли ҳужумчи 4 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида “Порту”га қарши ўтказилган ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиққан. Ҳозирча, польшалик ўйинчининг қачон майдонга қайтиши мавҳум бўлиб турибди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!