Хави Дембеле масаласида "Барселона" президенти билан учрашади
"Барселона" президенти Жоан Лапорта, директор Матеу Алемани ва бош мураббий Хави бугун қанот ҳужумчиси Усмон Дембеле билан боғлиқ вазиятни ўзаро муҳокама қилади.
Каталония клуби қишки трансфер ойнасида франциялик футболчини сотиш бўйича келишувга эриша олмади ва энди у мавсумни "Камп Ноу"да якунлайди.
24 ёшли футболчининг шартномаси шу ёзда якунига етади. Бироқ Хави қолган ўйинларда ундан фойдаланишни режалаштирган.
Қайд этишларича, кўк-анорранглилар мураббийи Дембеленинг мавсум охиригача жамоадан четлатилишига қарши.
Якуний қарор Хавининг "Барселона" раҳбарлари билан учрашувида қабул қилинади.
Фикрлар