Хави ғалати қарорга келди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Челси” вакили Маркос Алонсони Каталонияга кўчириб келмоқчи.

Алонсонинг “аристократлар” билан шартномаси келаси мавсум охирида якунига етади. “Барселона” бу трансфер учун пул сарфламоқчи эмас.

Хави ўзига керак бўлмай қолган 21 ёшли Сержиньо Дестни Томас Тухель ихтиёрига жўнатиб, 31 ёшли Алонсони ўз жамоасига олиб келишни режа қилган.

Америкалик ҳимоячининг каталонияликлар шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Дестнинг трансфер суммаси 18 миллион еврога баҳоланган.

Маркос Алонсони эса ҳар қандай клуб 15 миллион еврога харид қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!