Хави ҳайдаётган футболчи Англияга кетади

Испаниянинг Sport.es нашри хабар беришича, “Барселона” мураббийи Хавига ўйини ёқмай қолмай франциялик ҳимоячи  Клеман Лангле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Хави бу ўйинчига келаси мавсум имкон бермаслигини таъкидлаганидан кейин, клуб раҳбарияти уни ёзда трансферга қўймоқчи бўляпти.

Бу вазиятдан “Тоттенхэм” унумли фойдаланиб қолишга қарор қилган. Англияликлар “Барселона” вакиллари билан бадал суммасини келишиб олиши талаб этилади. Чунки Лангленинг амалдаги битими 2026 йилнинг ярмигача давом этади.

Каталонияликлар 26 ёшли ҳимоячи учун тўрт йил муқаддам қарийб 36 миллион евро сарфлаган эди.

Клеман бу мавсум барча турнирларда 26 маротаба майдонга тушиб, бир марта голли пас узатиди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!