Хави жиддий клубни бошқарадиган бўляпти
“Барселона”ни тарк этганидан бери ишсиз юрган Хави Эрнандес тез орада Италия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Агар “Милан” раҳбарияти бош мураббий Паулу Фонсекани истеъфога чиқарадиган бўлса, жамоани бошқаришни испаниялик мутахассисга топширади.
El Nacional нашрининг маълум қилишича, миланликлар ўз мақсадлари ҳақида Хавини хабардор қилган ва “Барса” собиқ бош мураббийи Италияда ишлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Хави Каталонияни тарк этганидан кейин уни турли жамоаларда ишлаши ҳақида хабарлар тарқатилди. Охирги жиддий таклиф унинг собиқ жамоадошлари Лионель Месси, Луис Суарес, Жорди Альба ва Серхио Бускетс ўйнаётган “ИНтер Майами”дан бўлганди.
“Барселона” Хави бошқарувида Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Фикрлар